"UrganchTransGaz" sho`ba korxonasi

rasmiy web sayti (namuna)

Sohaga oid yangiliklar


ТАШКИЛИЙ-ТАДБИРИЙ ИШЛАР...

Корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан жорий йилнинг 1-ярми мобайнида қатор маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, байрам тадбирлари ташкил этилди. Жумладан: 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами кенг нишонланди, “Балли қизлар” кўрик танлови, Наврўз умумхалқ байрами, қадимий Самарқанд шахрига экскурсия уюштирилди, аёллар ва эркаклар ўртасида “Волейбол” мусобақалари ўтказилди,Мини футбол мусобақасининг “Ёшлар кубоги” бўлиб ўтди, “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасига қарашли “Хива гулшани” болалар оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади.

Батафсил... батафсил


СЕМИНАР-ТРЕНИНГ...

Жорий йилнинг 9-13 апрель кунлари «УРГАНЧТРАНСГАЗ» ШКнинг Ўқув-курс комбинатида ООО «G MAX ENERGY CONSULTING» билан ҳамкорликда «Основные принципы корпоративного управления и повышение эффективности в управлении предприятием» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Ўқув семинарни «УРГАНЧТРАНСГАЗ» ШК директори А.А.Аминов кириш сўзи билан очиб бериб, унинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида қисқача тўхталди...

Cеминар-тренинг дастурини юклаб олиш дастурини юклаб олиш


Ўзбекистонда табиий газни ҳисоблашнинг янги тизими жорий этилди

Ўзбекистонда табиий газ истеъмол қилинишини ҳисобловчи замонавий тизимлар истеъмолчиларга газ етказиб беришни тартибга солиш бўйича вазифаларни етарлича тезлик билан амалга оширишнинг оптимал ечими – табиий газ ҳисобини юритишни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ТГҲЮНҚАТ) ишлаб чиқилди.

Бу лойиҳанинг амалга оширилиши билан “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси таркибига кирувчи “Ўзтрансгаз” АЖ шуғулланмоқда. Унда реал вақт режимида маълумотларни узатиш имкониятига эга миллиондан ортиқ газ ҳисоблаш асбобларининг ўрнатилиши кўзда тутилган. Бу ҳолат автоматлаштирилган тизимлар маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш тизимлари билан жиҳозланиши ҳисобига мумкин бўлади.

Юқоридаги тизим фойдаланувчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ миқдорини қайд қилади, истеъмол қилинган газ учун тўлов ҳақини ҳисоблайди, унинг ҳисоботини юритидаи ҳамда ҳар бир фойдаланувчи бўйича маълум муддат учун сальдони ҳисоблаб чиқади.
Ушбу тизим, шунингдек, ўз вақтида газ учун пул тўламаган қарздорларни масофадан туриб газ таъминотидан узиб қўйиш ҳамда автоматик режимда маълум муддат учун истеъмол қилинган газ миқдори бўйича ҳаққоний маълумот олиш имконини беради. Янги газ ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши уларнинг ишига инсон аралашуви омилини тўлиқ истисно қилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ нинг шахсий маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобига амалга оширилаётган ушбу лойиҳа 2017 йилнинг охирига қадар якунланиши режалаштирилмоқда. Бу лойиҳанинг биринчи босқичида кейинги йилда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ушбу тизимнинг тажрибавий татбиқ қилиниши кўзда тутилган. Лойиҳа бу тизимлар газ тармоқларида синовдан ўтганидан кейин тамомила амалга оширилади.