"UrganchTransGaz" sho`ba korxonasi

rasmiy web sayti (namuna)

“УРГАНЧТРАНСГАЗ” ШК КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ

“Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси касаба уюшма қўмитаси - меҳнаткашларни манфаатларини ҳимоя қилувчи, меҳнат жамоасининг ваколатли органи ҳисобланади. Касаба уюшма қўмитаси корхона таркибий бўлинмаларида фаолият юритаётган бошланғич ташкилот шаклидаги 13 та цех касаба уюшма ташкилотларини бирлаштиради. Ҳар бир цех касаба уюшма қўмитаси ўз ҳисоб рақамига, харажатлар сметасига эга бўлиб, уларнинг фаолияти учун жойларда барча қулайликлар яратилган. Бугунги кунда ишчи-ходимлар – касаба уюшма аъзоларининг сони 3300 нафардан ортиқни ташкил этади. Корхона таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикасининг шимолий қисмида, Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт текислигида ва Хоразм вилоятида худудий жихатдан тарқоқ жойлашган.

Корхонанинг касаба уюшма қўмитаси (КУҚ) фаолиятининг асосий мақсади корхона меҳнаткашлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Касаба уюшма қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Уставига мувофиқ амалга оширади.

Корхона касаба уюшма қўмита ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

  • Касаба уюшмаларига берилган ваколатлар доирасида меҳнатга ва ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид корхона ички ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, ишчи-ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини кучайтириш юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш;
  • Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларидан самарали фойдаланган ҳолда корхона тизимида ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларининг яратилишига эришиш;
  • Бандлик дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
  • Ҳар йили қабул қилинадиган йил Давлат дастури тадбирларини бажарилишида фаол иштирок этиш;
  • Ишчи-ходимлар ўртасида маданий-маърифий, спорт тадбирларини тизимли равишда ташкил қилишни, туристик саёхатлар уюштириш ишларини янада ривожлантириш;
  • Ходимлар, уларнинг оила аъзоларини ва пенсионерларни соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш;
  • корхона иш берувчиси билан тузиладиган жамоа шартномасига киритилган қўшимча имтиёзлар кўламини кенгайтириш орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш;
  • корхонада ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, касб каслликларининг олдини олишга қаратилган комплекс-чора тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишига, бунинг учун зарур миқдорда маблағлар ажратилишига эришиш;

Корхонада меҳнат жамоаси ва маъмурият ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солувчи жамоа шартномаси қабул қилиниб амалда қўлланилмоқда.Корхонанинг жамоа шартномаси қуйидаги 16 бўлимдан иборат:

  • Умумий бўлим;
  • Томонларнинг умумий ваколатлари ва мажбуриятлари;
  • Меҳнат шартномаси ва бандликни таъминлаш;
  • Иш вақти ва дам олиш вақти;
  • Меҳнатга ҳақ тўлаш;
  • Меҳнат муҳофазаси;
  • Ижтимоий имтиёзлар ва компенсациялар;
  • Ижтимоий ривожлантириш;
  • Ходимларни, уларнинг оила аъзоларини ва пенсионерларни соғломлаштириш;
  • Маданий-маърифий, жисмоний-соғломломлаштириш ва спорт тадбирлари;
  • Аёлларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар;
  • Ёшларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар;
  • Меҳнат низоларини ҳал қилиш;
  • Касаба уюшма қўмитаси ва цех касаба уюшма ташкилотлари фаолияти учун шарт-шароитлар яратиш;
  • Жамоа шартномасини бажарилиши юзасидан назорат;
  • Жамоа шартномаси мажбуриятларини бажармаслик бўйича жавобгарлик.